NUR

Аюб 10

1Ҳаётдан тўйдим! Эвоҳ, энди бемалол шикоят қилишдан, Алам–ҳасрат билан гапиришдан ўзимни тиймайман.

2Худога шундай дейман: “Мени ҳукм қилавермасдан, Менга қарши бўлган даъволарингни айт.

3Мени эзишдан Сенга бирор фойда борми ўзи? Фосиқларга шодлик билан фаровонлик беряпсан–у, Нима учун мени — Ўз қўлларинг ижодини рад этяпсан?!

Nur ilovasida to'liq o'qish →