NUR
Еремиё 35
1Йўшиё ўғли шоҳ Ёҳайиқим ҳукмронлик қилган даврда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди:
2“Қани бўлақол, Еремиё, Рахав хонадони ҳузурига бориб, у ердаги одамлар билан гаплаш. Сўнг Эганг уйидаги ён хоналарнинг бирига уларни таклиф қилгин–да, шаробдан қуйиб бер.”
3Мен бориб, Хаваззинёнинг невараси — Еремиё ўғли Язаниёни ака–укалари билан бирга, ҳамма ўғилларини ва бутун Рахав хонадонини чақириб,