NUR

Еремиё 3

1Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?!

2Атрофингдаги яланг қирларга назар солиб, қара! Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! Сен йўл бўйларида ўтириб, ўйнашларингни кутдинг. Чўлда босқинчилик қилишга шай турган қароқчидай бўлдинг. Менга қилган бевафолигинг ва фосиқлигинг билан, Бутун юртни ҳаром қилдинг.

3Шу сабабдан ёмғир ёғмади, Баҳорда ёғингарчилик бўлмади. Сен фоҳишадай безбетсан, Уят деган нарсани билмайсан.

Nur ilovasida to'liq o'qish →