NUR
Еремиё 28
1Айни ўша йили, яъни Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлик қилаётган илк даврида, тўртинчи йилининг бешинчи ойида Ханониё пайғамбар Эгамиз уйидаги руҳонийлар ва халқ олдида менга гапирди. Ханониё Гивонлик Оззурнинг ўғли эди. У менга шундай деди:
2“ Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Бобил шоҳи солган бўйинтуруқни Мен синдириб ташладим.
3Шоҳ Навухадназар уйимдан Бобилга олиб кетган ҳамма ашёларни Мен икки йил ичида бу ерга қайтариб олиб келаман.