NUR
Еремиё 24
1Эгамиз менга Маъбад олдида турган икки сават анжирни кўрсатди. Бу воқеа Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусдаги Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни, Яҳудо аъёнларини, ҳунармандлару темирчиларни Бобилга асир қилиб олиб кетгандан сўнг содир бўлди. Шоҳ Ёҳайихин Ёҳайиқимнинг ўғли эди.
2Мен кўрган саватларнинг бирида яхши чиллаки анжирлар, бошқасида эса ёмон, еб бўлмайдиган анжирлар бор эди.
3Эгамиз мендан: — Еремиё, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Анжирларни, — деб жавоб бердим мен. — Яхши анжирлар ниҳоятда яхши экан, ёмонлари эса еб бўлмайдиган даражада ириб кетган экан.