NUR
Ҳакамлар 16
1Бир куни Шимшўн Филистларнинг шаҳри Ғазога борди. У ерда бир фоҳиша аёлни кўриб унинг олдига кирди.
2Ғазоликлар Шимшўн келганини билгач, ўша жойни ўраб олишди. Уларнинг баъзилари шаҳар дарвозасида яшириниб, кечаси билан уни пойлаб туришди. Улар тун бўйи писиб, “Қани, тонг ёришгунича кутиб турайлик–чи, кейин уни ўлдирамиз”, деб ўйлаётган эдилар.
3Шимшўн эса фоҳишаникида фақатгина ярим кечагача бўлди. У тун ярмида туриб, шаҳар дарвозасининг эшикларини ёндорлари билан суғуриб олди–да, барча тамбалари билан елкасига ортиб, Хеврон рўпарасидаги тепаликнинг устига олиб чиқди.