NUR

Ҳакамлар 15

1Орадан вақт ўтди. Буғдой ўрими пайтида, Шимшўн бир улоқча олиб, хотинининг олдига борди. У қайнатасига: — Мен хотинимнинг олдига кирмоқчиман, — деди. Қайнатаси эса Шимшўнни ичкарига киргизмади.

2— Сен қизимни ташлаб кетдинг, деб ўйлагандим, — деди у. — Шунинг учун уни куёв жўрангга узатиб юбордим. Қара, кенжа қизим ундан ҳам чиройлироқ. Кел, унинг ўрнига синглисини олақол.

3— Бу сафар Филистларга ёмонлик қилсам, айбга буюрмайсиз, — деб чиқиб кетди Шимшўн.

Nur ilovasida to'liq o'qish →