NUR
Ҳакамлар 1
1Ёшуанинг ўлимидан сўнг, Исроил халқи Эгамиздан: “ Канъон халқига қарши жанг қилиш учун орамиздан ким биринчи бўлиб чиқсин?” — деб сўради.
2“ Яҳудо қабиласи чиқсин, — деди Эгамиз. — Мен бу юртни уларнинг қўлига беряпман.”
3Шунда Яҳудо қабиласи қардоши бўлган Шимўн қабиласига шундай деди: “Келинглар, биргаликда бизга улуш бўлиб тушган ерга борайлик. Ўша ерда биргалашиб Канъон халқига қарши жанг қилайлик. Кейин биз ҳам сизларга тушган улушга эргашиб борамиз.” Шундай қилиб, Шимўн қабиласи улар билан бирга борди.