NUR
Ёқуб 2
1Эй биродарларим, улуғвор Раббимиз Исо Масиҳга ишонар экансиз, юз–хотирчилик қилманглар.
2Сизларнинг йиғилишингизга олтин узук таққан, башанг кийинган бир бой билан уст–боши жулдур бир гадой кирди деб фараз қилайлик.
3Агар сизлар башанг кийинганга қараб: “Марҳамат қилиб тўрга чиқинг”, — гадойга эса: “Сен остонада тур” ёки “Шу ерда, пойгакда ўтир”, — десангиз,