NUR
Ишаё 52
1Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди!
2Тупроқни қоқиб ташла, тур! Эй Қуддус, ўз жойингда ўтир! Бўйнингдаги занжирни узиб ташла, Эй асира қиз Сион!
3Мана Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар бепул сотилган эдингиз, энди пулсиз қутқариласиз.”