NUR
Ишаё 44
1Эгам айтар: “Энди эшит, эй қулим Исроил! Эй Ёқуб насли! Мен сени танлаганман.
2Мен, Эганг, сени яратганман, она қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: ‘Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман.
3Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман.