NUR
Ишаё 38
1Ўша кунлари Ҳизқиё қаттиқ касал бўлиб қолди. Омиз ўғли Ишаё унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “ Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Тайёргарлигингни кўриб қўявер, тузалмайсан энди, ўласан.’”
2Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди:
3“Эй Эгам! Эсла! Доимо содиқлик ва бутун қалбим билан ҳузурингда юрдим! Кўз ўнгингда ўша яхши ишларни қилдим.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.