NUR

Ишаё 35

1Чўлу биёбон шод бўлади, Саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди.

2Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади, Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради. Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги Унга берилади. Улар Эгамизнинг шуҳратини, Худойимизнинг улуғворлигини кўради.

3Қўллари чарчаганларга далда бергин, Тиззалари букилганларга мадад бергин.

Nur ilovasida to'liq o'qish →