NUR

Ишаё 28

1Эй улуғворлик тожи бўлган шаҳар! Ҳолингга вой! Эфрайим, маст–аластларининг улуғворлиги эдинг сен! Эҳ, ажойиб, гўзал шаҳар эдинг! Шуҳратинг гулдай сўлмоқда! Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эдинг. Тубанлашдинг шаробдан!

2Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор. У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди. Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди. Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади.

3Эҳ, Эфрайим маст–аластларининг улуғворлик тожи! Ана энди оёқ остида топталади!

Nur ilovasida to'liq o'qish →