NUR
Ишаё 16
1Қўзилар юборгин юртнинг ҳукмдорига, Саҳро йўли орқали, Села шаҳридан азиз Сион тоғига.
2Худди дарбадар қушлардай Бўлиб қолар ахир, Мўаб аҳли. Улоқтирилади қуш уяси Арнон сойлиги кечувига.
3Улар шундай дейди: “Маслаҳат бер бизга, қарор чиқар! Куннинг ўртасида соянгни тун каби тушир. Яширгин қувилганларни, Ошкор қилма қочоқларни!