NUR

Хўшея 7

1Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди, Самариянинг жиноятлари очилди. Улар маккорона иш тутишади, Ўғрилар хонадонларни ўмаришади, Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади.

2Қилган барча қабиҳликлари ёдимда, Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди. Мана, улар гуноҳларга ботишди, Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади.

3Одамлар шоҳни ёвузликлари билан хушнуд қилар, Улар бекларни ҳийлалари билан шод этар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →