NUR
Ибтидо 6
1Ер юзида инсонлар борган сари кўпая бошлади. Қизлар ҳам туғилган эди.
2Илоҳий зотлар, бу қизлар чиройли экан, деб ёқтирганларини ўзларига хотин қилиб олавердилар.
3Шунда Эгамиз айтди: “Мен ато этган Руҳ инсонлар билан абадий қолмайди, чунки улар ўладиган жонлардир. Келгусида улар 120 йил умр кўрсин.”