NUR

Ибтидо 45

1Энди Юсуф ортиқ чидаб тура олмади. У хизматкорларига: “Ҳамма ҳузуримдан чиқсин!” деб буюрди. Юсуф ўзини ака–укаларига танитганда, ҳузурида ҳеч ким қолмаган эди.

2У шундай қаттиқ йиғладики, хонадонидаги Мисрликлар эшитди. Бу янгилик тезда фиръавннинг саройига етиб борди.

3— Мен Юсуфман! — деди у акаларига. — Отам ҳали ҳам ҳаёт экан–да? Лекин ака–укалар Юсуфнинг қаршисида даҳшатга тушиб, жавоб беришга тиллари ожиз эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →