NUR
Ибтидо 42
1Ёқуб: “Мисрда дон бор экан”, деб эшитгач, ўғилларига деди: — Бир–бирларингизга термулиб ўтираверасизларми?
2Мисрда дон бор экан, деб эшитдим. Боринглар, ўзимизга дон сотиб олиб келинглар, тағин очликдан ўлиб кетмайлик.
3Шундай қилиб, Юсуфнинг ўнта акаси дон сотиб олгани Мисрга кетишди.