NUR

Ибтидо 38

1Шу орада Яҳудо ака–укаларидан ажралиб, алоҳида бўлди ва Адуллам шаҳрига кўчиб келди. У Хирах деган одамга яқин жойга ўрнашди. Хирах ўша ерлик эди.

2Яҳудо бу ерда Канъон халқидан бўлган бир қизни учратиб қолди. Бу қиз Шуво деган одамнинг қизи эди. Яҳудо ўша қизга уйланди.

3Ўша аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Яҳудо ўғлига Ғур, деб исм қўйди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →