NUR
Ибтидо 32
1Ёқуб оила аъзоларини бошлаб йўлда кетаётган эди, Худонинг фаришталари унга дуч келиб қолди.
2Ёқуб уларни кўриб: “Бу Худонинг лашкаргоҳи!” деди. Шунинг учун бу жойга Моханайим, деб ном берди.
3Ёқуб боришидан олдин Сеир, яъни Эдом юртида истиқомат қилаётган акаси Эсовга хабарчиларни юборди.