NUR

Ибтидо 19

1Ўша куни кечқурун иккала фаришта Садўмга етиб келди. Лут Садўм дарвозаси ёнида ўтирган эди. Лут фаришталарни кўриб, уларга пешвоз чиқди ва мук тушиб таъзим қилди.

2— Жаноблар, марҳамат, шу кеча бу қулингизнинг уйига киринглар, оёқларингизни ювиб, меникида тунаб қолинглар. Эртага эрталаб йўлларингизга кетсаларингиз ҳам бўлади. — Раҳмат, биз тунни шаҳар майдонида ўтказамиз, — деб айтишди улар.

3Лут ҳадеб қистайвергандан кейин, фаришталар Лутникига келишди. Лут хизматкорларига нон ёпиб, зиёфат тайёрлашни буюрди. Зиёфат тайёр бўлгач, улар овқатланишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →