NUR

Ибтидо 18

1Куннинг жазирама иссиқ пайти эди. Иброҳим Мамредаги муқаддас эманзорда чодирига кираверишда ўтирган эди, шу пайт Эгамиз унга зоҳир бўлди.

2Шу лаҳзада Иброҳим рўпарасида учта одам турганини билди. Иброҳим учаласини кўрган заҳоти чодирга кираверишдан уларни кутиб олгани югуриб борди ва мук тушиб таъзим қилди.

3— Ҳазратим, — деди Иброҳим, — марҳаматингизни дариғ тутманглар, бу қулингизнинг эшигини босиб ўтиб кетманглар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →