NUR
Ҳизқиё 9
1Мен Худонинг жарангдор овозини эшитдим. У баланд овозда деди: “Эй шаҳарни жазолаш учун тайинланганлар, қуролларингизни олинглар. Бу ерга келинглар!”
2Шу онда шимолдаги Юқори дарвоза томонидан олти киши келди. Ҳар бирининг қўлида ҳалокатли қуроли бор эди. Уларнинг орасида зиғир толасидан тўқилган либос кийган, белига эса котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса ҳам бор эди. Келган одамларнинг ҳаммаси ичкарига кириб, бронза қурбонгоҳнинг ёнига бориб туришди.
3Карублар устидаги Исроил Худосининг улуғворлиги ўз жойидан кўтарилиб, уйнинг остонасига борди. Сўнг Эгамиз зиғир либос кийган кишини чақириб,