NUR
Ҳизқиё 7
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, Эганг Раббий Исроил юрти ҳақида шундай деб айтмоқда: Куни битди! Бутун юртнинг куни етди!
3Эй Исроил, сенинг кунинг битди, Мен қаҳримни устингга сочаман. Тутган йўлинг учун сени ҳукм қиламан, жирканч одатларинг учун жазолайман.