NUR
Ҳизқиё 45
1Исроил қабилаларига ерни бўлиб бераётганингизда, Эгамизга тегишли қисмини ҳам ажратиб қўйинглар. Эгамизга ажратилган ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлсин. Бутун ҳудуд табаррук ҳисоблансин.
2Ҳудуднинг 500 тирсакка 500 тирсак бўлган тўртбурчак ери Маъбад учун ажратилади. Унинг атрофи 50 тирсак масофада очиқ жой бўлади.
3Табаррук ҳудуднинг ярми руҳонийларники бўлади. Узунлиги 25.000 тирсак, эни 10.000 тирсак бўлган ҳудуднинг бу қисмида руҳонийларнинг уйлари ва Маъбад жойлашади. Бу энг муқаддас жой бўлади.