NUR
Ҳизқиё 2
1Ўша овоз менга деди: — Эй инсон, ўрнингдан тур, Мен сен билан гаплашмоқчиман.
2Овоз менга гапираётганда Руҳ ичимга кириб, мени турғизиб қўйди. Мен гапнинг давомини тингладим.
3У менга шундай деди: — Эй инсон, Мен сени итоатсиз Исроил халқининг олдига юбораман. Улар Менга қарши бош кўтаришди. Уларнинг ўзлари ҳам, ота–боболари ҳам шу кунгача Менга қарши гуноҳ қилиб келишган.