NUR
Ҳизқиё 13
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:
2“Эй инсон, Исроилда ўзича башорат қилиб юрган пайғамбарларга қарши башорат қил. Уларга шундай деб айт: Эгамизнинг сўзларини эшитинг!
3Эгамиз Раббий шундай демоқда: ахмоқ пайғамбарларнинг ҳолига вой! Улар ҳеч қандай ваҳий кўрмаган, башоратларини ўзлари ўйлаб тўқишган.