NUR

Чиқиш 8

1Эгамиз Мусога яна айтди: — Фиръавннинг ҳузурига бориб, Менинг шу гапимни етказ: “ Эгамиз шундай айтмоқда: — Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин.

2Агар сен халқимга ижозат беришдан бўйин товласанг, бутун юртингга қурбақа юбориб шикаст етказаман.

3Дарё қурбақалар билан тўлиб–тошади. Қурбақалар дарёдан чиқиб, сенинг саройингга, ётоқхонангга, тўшагингга, аъёнларингу халқингнинг уйларига, тандирларига ва хамир тоғораларига ҳам кириб олади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →