NUR
Чиқиш 4
1Шунда Мусо: — Исроил халқи гапимга қулоқ солмасдан: “ Эгамиз сенга зоҳир бўлмаган”, деб менга ишонмаса, унда нима қиламан? — деб сўради.
2— Қўлингдаги нима? — деб сўради Эгамиз. — Таёқ, — деб жавоб берди Мусо.
3— Таёқни ерга ташла! — деб амр қилди Эгамиз. Мусо таёқни ерга ташлаган эди, таёқ илонга айланиб қолди. Мусо дарров илондан ўзини олиб қочди.