NUR
Чиқиш 32
1Мусо тоғда узоқ қолиб кетди. Халқ Мусонинг тоғдан қайтиб тушавермаганини кўргач, Ҳоруннинг ёнига йиғилишиб, унга айтишди: — Қани, бизга йўл кўрсатиб борадиган худо ясаб бер. Бизни Мисрдан олиб чиққан ўша одамга — Мусога нима бўлганини билолмаяпмиз.
2Шунда Ҳорун одамларга: — Хотинингизнинг, ўғлингизнинг, қизингизнинг қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб олиб, менга келтиринглар, — деди.
3Шундан кейин жамики халқ қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб, Ҳорунга олиб келди.