NUR
Чиқиш 29
1Ҳорун билан унинг ўғиллари руҳоний бўлиб, Менга хизмат қиладилар. Шунинг учун уларни Менга бағишлаб, қуйидагича маросим ўтказ. Нуқсонсиз битта буқани ва иккита қўчқор қўйни ол.
2Сифатли буғдой унидан қилинган хамиртурушсиз нонларни, зайтун мойи қўшилган хамиртурушсиз нонларни ва зайтун мойи суртилган хамиртурушсиз чалпакларни ҳам пиширтир.
3Шундан кейин нонларни саватга солиб, буқа ва иккала қўчқор билан бирга Менга назр қилиб олиб кел.