NUR

Чиқиш 1

1Исроил ўғилларининг исмлари қуйидагичадир: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Забулун, Бенямин, Дан, Нафтали, Гад, Ошер. Улар Ёқуб билан бирга оилаларини олиб, Мисрга кетган эдилар.

2Ўшанда Ёқубнинг авлоди ҳаммаси бўлиб етмиш кишидан иборат эди. Унинг ўғли Юсуф бу пайтда Мисрда яшарди.

3Вақти–соати етиб, Юсуф, унинг ака–укалари ва ўша авлоднинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →