NUR
Эстер 6
1Шу кеча шоҳнинг уйқуси қочди. Шоҳ: — “Кундалик хотиралар китоби”ни олиб келинглар! — деб буюрди. Китобни унга ўқиб беришди.
2Хотира китобидаги шоҳ Ахашверашнинг дарвозабонлари Бихтан ва Тараш шоҳнинг жонига қасд қилишни режалаштирганлари, буни Мордахай билиб қолиб шоҳга етказгани тўғрисида ёзилган воқеага етиб келишди.
3Шунда шоҳ: — Бу хизмати учун Мордахай нима билан тақдирланган? Унга ҳурмат кўрсатилганми? — деб сўради. — У ҳеч нарса билан тақдирланмаган, — деб жавоб беришди шоҳнинг аъёнлари.