NUR
Эстер 3
1Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонни кўкларга кўтариб, юксак мартабага тайинлади. Бошқа ҳамма аъёнлар устидан Хомонни нозир этиб тайинлади.
2Шоҳнинг саройдаги бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мордахай эса на эгиларди, на таъзим қиларди.
3Шоҳнинг саройдаги аъёнлари Мордахайга: “Нимага сен шоҳнинг амрига итоат этмаяпсан–а?!” деб айтардилар.