NUR
Воиз 5
1Ҳеч қачон гапиришга шошилма, қалбингда Худога ваъда беришга ховлиқма. Худо жаннатда, сен эса ердасан, шунинг учун камгап бўлгин.
2Ташвиш кўп бўлганда, пуч ниятлар ҳам кўпаяди, Кўп гапирганда, оғиздан аҳмоқона сўзлар чиқади.
3Худога назр атаганингдан кейин уни бажаришни орқага сурмагин. У нодонларни ёқтирмайди. Албатта ваъдангда тургин.