NUR

Воиз 10

1Ўлик пашшалар хушбўй мойни саситиб юборади, шунингдек, озгина аҳмоқлик кўп доноликдан оғирроқ чиқади.

2Дононинг юраги ўнгга — тўғри ишларни қилишга, нодонники эса чапга — фосиқликка тортади.

3Аҳмоқларнинг ақли етмай, қилган қилиқлари билан ҳам ҳаммага аҳмоқлигини кўрсатади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →