NUR

Қонунлар 9

1Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмон ўпар деворлар билан ўралган.

2Ўша кучли, бўйи баланд халқ Иноқ авлодидандир. Уларни ўзларингиз биласизлар, “Иноқ авлодига ким ҳам бас кела оларди?!” деган гапларни эшитгансизлар.

3Бугун шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдай сизларнинг олдингизда боради. Худо Иноқ авлодини мағлуб қилиб, сизларга итоат эттиради. Шунда Эгамиз берган ваъдага кўра, уларни бир лаҳзада қувиб, йўқ қиласизлар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →