NUR

Қонунлар 4

1Энди, эй Исроил, мен сизларга фармонлар ва қонун–қоидаларни ўргатаман. Уларга риоя қилинглар. Шунда яшайсизлар, ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз сизларга бераётган ерни мулк қилиб оласизлар.

2Мен сизларга айтаётган амрларга ҳеч нарса қўшманглар, ҳеч нарса олиб ҳам ташламанглар. Мен сизларга бераётган Эгангиз Худонинг амрларига риоя қилинглар.

3Эгамиз Пиёр тоғида нималар қилганини ўз кўзларингиз билан кўрдингизлар. Пиёрдаги Баалга сажда қилган ҳаммани Эгангиз Худо йўқ қилган эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →