NUR
Қонунлар 25
1Икки киши жанжаллашганда, улар ҳакамлар олдига келсин. Ҳакамлар даъвога қараб, улардан бирини ҳақ, иккинчисини ноҳақ, деб эълон қилсин.
2Агар ноҳақ деб топилган киши калтакланишга лойиқ бўлса, ҳакам айбдорни ётқизсин. Ўз олдида айбига кўра, унга дарра урдирсин.
3Айбдорга қирқ даррадан ортиғи урилмасин. Акс ҳолда биродарингиз кўзингиз олдида хўрланади.