NUR
Дониёр 1
1Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлигининг учинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қўшин тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди.
2Раббийнинг иродаси билан Навухадназар Яҳудо шоҳи Ёҳайиқимни асирликка олиб, Худонинг уйидаги айрим идишларни олиб чиқди. Навухадназар ўлжаларни Бобил юртига олиб бориб, идишларни ўз худосининг уйидаги хазинага жойлаштирди.
3У саройнинг бош мулозими Ашнапазга шундай буйруқ берган эди: “ Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган