NUR

Ҳаворийлар 20

1Шовқин–сурон босилгач, Павлус шогирдларни чақириб, уларга далда берди. Кейин улар билан хайрлашиб, Македонияга йўл олди.

2У босиб ўтган ҳамма шаҳарларда имонлиларга кўп далда берди. Сўнг Юнонистонга бориб,

3у ерда уч ой турди. У Сурияга сузиб кетмоқчи бўлган эди, яҳудийлар унга қарши фитна уюштираётганини билиб қолди. Шунинг учун Македония орқали қайтишга қарор қилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →