NUR
Ҳаворийлар 1
1Эй Теофил, биринчи китобимда Исо фаолиятининг бошидан то охиригача қилган ва ўргатган ҳамма ишлари тўғрисида ёзгандим.
2У осмонга кўтарилмасдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди.
3Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди.