NUR
2 Тимўтийга 1
1Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан севимли ўғлим Тимўтийга салом! Худо абадий ҳаётни эълон қилишим учун мени юборди. У ваъда қилган бу ҳаётга Исо Масиҳга бўлган имон орқали эришилади. Ўғлим Тимўтий, сенга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.
2Тимўтий, борингга шукр! Мен ота –боболарим каби, Худога виждонан хизмат қилиб, кечаю кундуз сен учун ибодат қиламан.
3Сени жуда соғинганман, кўз ёш тўкканларинг ҳамон ёдимда. Қанийди, дийдорингни кўрсаму қалбим қувончга тўлса, дейман.