NUR

2 Салоникаликларга 3

1Эй биродарлар, хатимиз ҳам ниҳоясига етиб қолди. Биз учун ибодат қилинглар, худди сизларнинг орангизда бўлгани каби Раббимиз Исо ҳақидаги Хушхабар тарқалаверсин ва иззат–ҳурмат билан қабул қилинсин.

2Худо бизни ёвуз ва ёмон одамлардан қутқариши учун ҳам ибодат қилинглар, чунки ҳамма ҳам имонли эмас.

3Аммо Раббимиз Исо садоқатлидир. У сизларни кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →