NUR
2 Салоникаликларга 1
1Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Сила ва Тимўтийдан салом!
2Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин.
3Биродарлар, биз доим сизлар учун Худога шукр қилишимиз керак. Шундай қилишимиз жуда ўринли, чунки сизларнинг имонингиз кундан кунга ўсиб боряпти, бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага меҳр–муҳаббатингиз ошяпти.