NUR
2 Шоҳлар 9
1Бир куни Довуд: — Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин.
2Шоул хонадонида Зибах деган бир хизматкор бор эди. Уни Довуднинг ҳузурига чақириб келишди. — Сенмисан, Зибах? — деб сўради шоҳ. — Ҳа, жаноби олийлари, менман, — деди Зибах.
3— Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг иноятини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ, — деди Зибах.