NUR

2 Шоҳлар 8

1Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди ва Матех–Оммоҳ шаҳрини Филистлардан тортиб олди.

2Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, тирик қолган Мўаб халқи Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди.

3Зўво шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →