NUR
2 Шоҳлар 4
1Ишбосит Абнурнинг Хевронда ўлдирилганини эшитди–ю, бўшашиб қолди. Бутун Исроил халқи ваҳимага тушди.
2Ишбоситнинг хизматида Банах ва Рахав деган иккита одам бор эди, улар босқинчи тўдалар сардори эдилар. Ўзлари Берўт шаҳридан бўлиб, Бенямин қабиласидан Риммон деганнинг ўғиллари эди. Берўт шаҳри у вақтда Бенямин ҳудудига кирарди.
3Берўт аҳолиси Гитайим шаҳрига қочиб кетган эди. Ўшандан буён улар келгинди бўлиб ўша ерда яшайдилар.