NUR
2 Шоҳлар 3
1Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасидаги уруш узоқ давом этди. Шоулнинг хонадони заифлашган сари, Довуд хонадони кучайиб бораверди.
2Довуднинг Хевронда туғилган ўғиллари қуйидагилардир: тўнғич ўғли — Йизриллик Охинавамдан туғилган Омнўн,
3иккинчиси — Кармиллик Наволнинг беваси Обигайлдан туғилган Хилов, учинчиси — Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган Абсалом,